50221

Руслан Нуриддинов қонидан допинг чиқди. Медаллар қайтиб олинадими?

Ўзбекистон 24 декабрь 9:36 1 061

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуриддиновнинг 2012 йилги Лондон Олимпиадасидаги допинг намунаси Халқаро олимпия қўмитаси томонидан қайта текширувдан ўтказилганда, ижобий натижа берди. Бу ҳақида Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) матбуот хизмати хабар қилди.

Лондонда 105 кг гача вазн тоифасида тўртинчи ўринни эгаллаган Руслан Нуриддиновнинг пешоб намунасида дегидрохлорометилтестостерон (анаболик андроген стреоид) топилди. Руслан Нуриддинов Рио-де-Жанейро олимпиадаси чемпиони, 2013 йилги жаҳон чемпионати ғолиби, 2018 йилги Осиё ўйинлари олтин медали соҳиби.

IWFпортчини вақтинча спортдан четлатди.

Ундан аввалроқ 2008 ва 2012 йилги Олимпия ўйинларидаги допинг намуналарини қайта текширувдан ўтказган Халқаро олимпия қўмитаси Артур Таймазовни Пекинда эркин курашдан қўлга киритган олтин, Сослан Тигиевни кумуш медалдан маҳрум этган эди.

Изоҳ билдириш