50202

Тошкентда 19 яшар қиз онаси билан тунги клубга бориб, икки йигитни пичоқлади (видео)

Ўзбекистон 21 декабрь 15:57 1 559

Sevimli TV телеканалининг Zamon дастурида хабар берилишича, 19 ёшли Н.Ш. 6 октябрь куни тахминан соат эрталабки 4:40да Яккасарой тумани Фароби кўчасида жойлашган “Ниҳол” тунги клуби яқинида икки нафар эркакни пичоқлаб қўйган.

Клуб ёнида ўзаро келишмовчилик сабаб икки йигит ва 19 яшар қиз ўртасида жанжал келиб чиқади. Айбланувчининг маълум қилишича, у тунги клубга онаси билан туғилган кун зиёяфатига борган. Унда жабрланувчи йигитларнинг ёнидаги қиз билан жанжал келиб чиққан. Йигитларнинг ёнидаги қиз айбланувчининг онасини туртиб юборган.

Эркакларнинг бири унинг онасининг оёғига тепганидан кейин жанжал бошланган. Н.Ш.нинг эса бундан жаҳли чиқиб, Юнусов Абдулланинг кўкрак қисмига пичоқ урган. Уларни ажратишга уринган Зуфаров Сирожиддинни ҳам пичоқ билан жароҳатлаган.

Шу куни йигитлардан бири – Сирожиддин Зупаровнинг қўли енгил жароҳат олади. Иккинчиси – Абдулла Юнусов эса оғир даражадаги тан жароҳати билан шифохонага ётқизилади.

Жабрланувчи йигитлар қизга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, судьядан унга енгилроқ жазо тайинлашини сўрашган.

19 ёшли Н.Ш.га ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (қасддан баданга оғир зарар етказиш) ва 277-моддаси 3-қисми “г” (безорилик) банди билан 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазо тайинланган.

Изоҳ билдириш