50184

Қайнота ўз келинини уриб-тепкилади

Ўзбекистон 21 декабрь 10:47 1 063

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида «Оқ олтин» МФЙда яшовчи А.А. уйида оилавий жанжал сабаб бирга яшовчи келини Ю.Т.нинг юзига қўли билан уриб йиқитиб, баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада Ю.Т. касалхонага ётқизилган. А.А. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ билдириш