50177

Уй сотиб олиш учун 451 млн. сўмга чув тушди

Ўзбекистон 20 декабрь 17:35 574

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 18 декабрь куни туман прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра, унда 2017 йил 1 июнь куни Чилонзор 5-даҳада яшовчи Б.М. таниши Г.З.(исмли аёл)нинг уйида унга Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан хонадон олиб беришликни айтиб, алдов йўли билан ундан 451 млн. сўм пулларини олиб, ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, Б.М. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ билдириш