50142

Муножат Йўлчиева судга чақирилди. Нега? (видео)

Ўзбекистон 19 декабрь 21:38 1 875

Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева номидан собиқ талаба Л.Т. ўтган қабул мавсумида икки нафар абитуриентни Тошкент давлат консерваториясига ўқишга киритиб қўйишни ва ижобий имтиҳондан Муножат Йўлчиевага айтиб юқори баҳо олиб беришни ваъда қилиб, 12 минг АҚШ долларини талаб қилади. Бу ҳақида «Замон» дастурига таяниб UZ24 хабар берди.

Фирибгарликка қўл урган собиқ талаба 2018 йилнинг 9 июль куни тахминан кечки соат 17.30 ларда келишилган миқдордан 4 минг АҚШ долларини олиб, чўнтагининг орқа қисмига солаётган вақтида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш дапартаменти ходимлари томонидан қўлга олинади.

Ўзбекистон халқ артистининг судда берган кўрсатмасига кўра, жиноят содир этилган пайтда Муножат Йўлчиева Германия сафарида бўлган.

– Ана шундай муносабатлар инсоннинг йиллар давомида мисқоллаб йиққан обрўсига путур етказади,  – дейди Муножат Йўлчиева.

Судланувчи Л.Т. икки йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Изоҳ билдириш