50132

Бош прокуратура: “Қора бозор” курсида доллар сотган “валютафурушлар” ушланди

Ўзбекистон 19 декабрь 21:04 405

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Мирзо-Улуғбек туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б. ва У.лар ҳар бир АҚШ долларини «қора бозор» нархида 8450 сўмдан ҳисоблаб, 7.900 АҚШ долларини 66,7 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Улардан 7900 АҚШ доллари ашёвий далиллар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Б. ва У.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ билдириш