5012

Раҳмонқулов Акрам Бахритдинович Жиззах шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Ўзбекистон 27 апрель 9:38 388

Жорий йилнинг 25 апрел куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Унга кўра Жиззах шаҳар ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақида вилоят хокимлиги хабар бермоқда.

Жиззах шаҳар ҳокими этиб Жиззах вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Раҳмонқулов Акрам Бахритдинович тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг центябрида,  Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан Жиззах шаҳар ҳокими этиб тайинланган А.Тўхтаев Тошкент шаҳри, Олмазор туманига ҳоким этиб тайинланди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш