50102

Тошкент вилоятида йирик ўғирлик содир этилди

Ўзбекистон 19 декабрь 13:12 854

Шу йил 11 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи Н.А.(исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 10 ноябрь куни номаълум шахс уйига девор ошиб ўтиш йўли орқали кириб, у ердан 1 млн 300 минг сўм пули ва умумий қиймати 16 млн. 330 минг сўмлик 10 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, холат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бўстонлиқ туманида яшовчи, муқаддам судланган А.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳ билдириш