Мазкур мурожаатга асосан ўтказилган тезкор тадбирда, судья З.И. фуқаро М.А.нинг Урганч туманида жойлашган турар-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича низоли масалани раҳбарлар билан гаплашиб, унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига унинг ишончли вакили А.Э.дан 12 минг доллари олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Ўтказилган тадбир юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида 2018 йил 14 декабрь куни фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси З.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 70- моддасига мувофиқ ҳолда, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Хоразм вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.