50026

Ўзбекистонда бир неча кун давомида қор ёғади

Ўзбекистон 17 декабрь 14:40 1 652

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, яқин кунларда Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 декабрь кунлари айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 21 декабрь куни эса ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. 18 декабрь куни кечаси -3…+2, кундузи +3…+8 даража, 19-21 декабрь кунлари 0…+5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси -5…-10, кундузи -3…+2 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақатгина 19 декабрь куни баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. 18 декабрь куни кечаси 0…-5, кундузи +3…+8 даража, 19-21 декабрь кунлари 0…+5 даража бўлади

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18 ва 21 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 19-20 декабрь кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0…+5, 18 декабрь куни кундузи +7…+12, 19-21 декабрь кунлари  +5…+10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 декабрь кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, 21 декабрда эса ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси -3…+2 даража, кундузи 0…+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлиши мумкин, 21 декабрда эса ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 18-19 декабрь кунлари кечаси -2…-7 даража, 20-21 декабрь кунлари -7…-12 даража совуқ бўлади.

Изоҳ билдириш