50021

Тошкентнинг Бешёғоч кўчасида узоқ муддат транспортлар ҳаракати чекланади

Ўзбекистон 17 декабрь 14:44 377

11 декабрдан Humo Arena муз саройи қурилиши билан боғлиқ ишлар сабабли Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисмида транспортлар ҳаракати чекланди. Ушбу ҳудуд 2019 йилнинг 1 мартигача ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Қурилишда иштирок этаётган транспорт воситалари ва махсус техникалар учун ҳаракат чекланмайди.

Аввалроқ, муз саройини қуриш ишлари 2018 йилнинг 31 декабригача якунланиб, фойдаланишга топширилиши белгилангани хабар қилинган эди.

Изоҳ билдириш