49975

“Локомотив” боғидаги янги йил арчаси ёниб кетди

Ўзбекистон 14 декабрь 21:55 923
Фото: bigmir

Мирзо Улуғбек туманидаги «Локомотив» истироҳат боғида Янги йил олдидан ясатилган арчанинг ёниб кетгани ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Ёнғин Янги йил арчасини ўрнатиш вақтида юз берган ва арчанинг уч қисми ёниб кетган.

Дастлабки тахминларга кўра, ёнғинга арчани безаб турган ёниб-ўчиб турувчи чироқлардаги қисқа туташув сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар йўқ.

ИИББ уйлар, ишхоналар ва бошқа муассасаларда арча ўрнатишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга чақирди.

Изоҳ билдириш