49964

Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон 14 декабрь 10:15 1 554

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни Анқара шаҳрида рўй берган поездлар тўқнашуви оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 декабр куни Туркияда Анқара-Коня тезюрар поезди локомотивга урилиши оқибатида темирйўл изидан чиқиб кетган эди. Оқибатда 9 киши ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг уч нафари машинистлардир. Яна 47 киши жароҳатланган эди.

Изоҳ билдириш