49955

Тошкент вилоятида аёл турмуш ўртоғини пичоқлаб қўйди

Ўзбекистон 14 декабрь 9:38 548

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи О.Х. уйида расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Р.Б.(исмли аёл) билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида О.Х. уни бўғиб, юзига қўли билан урган вақтида Р.Б. унинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.Натижада О.Х. касалхонага ётқизилган. Р.Б. ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш