6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган норасмий учрашувида иштирок этади.
Санкт-Петербургда фақатгина МДҲ норасмий саммити эмас, балки Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити ҳам ўтказилади.