49663

Божхоначилар ноқонуний сақланаётган ов қуролини аниқлашди

Ўзбекистон 30 ноябрь 15:26 245
Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ўқотар қуролни ноқонуний равишда сақлаб келаётган шахс фош этилди.
Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Қоракўл туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.С ўзининг яшаш хонадонида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, бир дона ўқотар ов қуролини яширинча сақлаб келаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ашёвий далил сифатида олинган ўқотар қурол фуқаро А.С дан тегишли тартибда расмийлаштириб олиниб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш