49659

Президент тавсиясига биноан Хоразм вилоятига ҳоким тайинланди

Ўзбекистон 30 ноябрь 14:59 1 207

2018 йил 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига биноан Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақида Asr.uz манбаси хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг апрел ойида муқаддам қўшни Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида ҳоким лавозимида ишлаган Фарҳод Уразбаевич Эрманов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Фарход Эрманов (1958 й.т.) — Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти (1981) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1996) битирувчиси. Сенат аъзоси, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси.

У 1995−1998 йилларда Амударё тумани ҳокими, 2004−2010 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири бўлган.

2017 йил сентябрь ойидан буён Хоразм вилояти ҳокими лавозимида Илгизар Матёқубович Собиров (2006−2015 йилларда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенат раиси) ишлаб келаётган эди. Мавжуд маълумотларга кўра, у ўз лавозимидан саломатлиги сабабли кетган.

Изоҳ билдириш