49652

Тошкентда тадбиркорни 248 минг АҚШ долларига чув туширишди

Ўзбекистон 30 ноябрь 14:31 617

2017 йил 24 апрель куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи В.Б. ва Яккасарой туманида яшовчи М.А.лар Сайрам тор кўчасида жойлашган офисда тадбиркор Г.Ш.га 5 000 тонна карбамид кимёвий ўғитини етказиб беришликни ваъда қилиб, соҳта ҳужжатлар тайёрлаш орқали фирибгарлик йўли билан ундан жами 248 209 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармаган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Кейинроқ, олган пулларининг 87 000 АҚШ долларини унга қайтариб, қолган 161 209 АҚШ долларини шу кунгача қайтариб бермаганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, В.Б. ва М.А.лар қўлга олинганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ билдириш