49625

Форғонадаги хонадонда электр ва газ ўчиб-ёниши оқибатида портлаш юз берди

Ўзбекистон 30 ноябрь 10:48 443

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Қува туманида яшовчи А.Х.нинг уйида электр энергияси ва табиий газ ўчиб, қайта келиши оқибатида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 25 кв.м. майдонида том қисми ёниб зарар кўрган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилган.

Чақнаш натижасида А.Х. ва унинг турмуш ўртоғи С.Х. ҳамда қизи куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш