49581

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги директори, директор ўринбосари ва қатор мансабдор шахслар қамоққа олинди

Ўзбекистон 29 ноябрь 9:31 671

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг бир катор мансабдорлик жиноятлари факти юзасидан жиноят иши кузгатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги директори Р.И., агентлик директори ўринбосари У.Н., агентлик бўлим бошлиғи А.А. ва шўъба мудири О.М.ларга 16.11.2018 йилда айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов сири нуқтаи назаридан иш юзасидан бошқа маълумотларни ошкор қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

Изоҳ билдириш