49535

Лазиз Тангриев агентлик раҳбарлигидан кетди

Ўзбекистон 28 ноябрь 14:02 366

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақида «Asr.uz» манбаси хабар берди.

Лазиз Тангриев шу вақтгача «Ўзбекистон» ва Ғафур Ғулом номидаги нашриёт уйларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган, ЎзМАА раҳбари лавозимига 2017 йилнинг июль ойида тайинланган эди.

Ҳозирда агентликнинг янги раҳбари ким бўлиши ҳақида маълум  қилинмаган.

Изоҳ билдириш