49512

Тошкентдаги хусусий боғчада ёнғин чиқди

Ўзбекистон 28 ноябрь 9:46 356

27 ноябрь куни соат таҳминан 12:26да Яккасарой тумани Шоҳжаҳон кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «UzNews.uz» хабар бермоқда.

Ёнғин ҳақидаги маълумот навбатчи қисмга соат 12:26да келиб тушган. 4 дақиқадан сўнг 4та ҳарбий гуруҳ ҳодиса жойига етиб келгборган. 12:41да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида 3 кв.м. жой ёнган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга кондиционердаги қисқа туташув сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Изоҳ билдириш