49406

«Ўзтрансгаз» раиси ишдан бўшатилди

Ўзбекистон 23 ноябрь 14:59 1 172

Шарифжон Турсунов «Ўзтрансгаз» акционерлик жамияти раиси лавозимидан бўшатилди, деб хабар қилади Турон24 АЖ матбуот котибига таяниб.

Хабарда Турсуновнинг ишдан бўшатилиши сабабига аниқлик киритилмаган.

Шарифжон Турсунов «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқарувига жорий йилнинг июлида раис этиб тайинланган эди. Бунгача мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятининг асосий вазифаси республика истеъмолчиларини белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади.

Изоҳ билдириш