49287

Тадбиркордан 70 минг доллар беришини талаб қилган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон 20 ноябрь 11:21 580

Чилонзор туманидаги МЧЖлардан бирининг мансабдор шахсларидан 7 минг қути гугурт ёки 70 минг доллар беришни талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги «K.P» МЧЖ биносида тезкор тадбир ўтказилган.

“Фуқаро С.И. мазкур жамият мансабдор шахслари устидан Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиш орқали қўрқитиб, товламачилик йўли билан 7000 қути гугурт маҳсулоти ёки 70000 АҚШ доллари беришни талаб қилиб, шундан 10000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан С.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Изоҳ билдириш