Британиянинг умуммиллий телерадиокомпанияси – BBC 2018 йилнинг дунёдаги 100 нафар энг нуфузли аёллари рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатга дунёнинг 60 мамлакатидаги 15 ёшдан 94 ёшгача бўлган қиз ва аёллар киритилган. Мазкур рўйхатга BBC Марказий Осиё минтақасидан қирғизистонлик ва ўзбекистонлик аёлни танлаган.

Ўзбекистонлик 61 ёшли Лайло Белялова рўйхатнинг 13-ўрнини эгаллади.

Лайло Белялова Ўзбекистон Қушларни муҳофаза қилиш жамияти аъзоси ҳисобланади ва Самарқанд давлат университетида дарс беради.

Дунёдаги 100 нафар энг нуфузли аёллар рўйхатининг биринчи ўрнини Нигериялик 33 ёшли тадбиркор Абисое Ажайи-Акинфоларин эгаллади. У қизларнинг жамиятдаги муаммоларини ҳал этишга ёрдам берадиган веб-сайтларни қандай яратишни ўргатадиган нодавлат нотижорат ташкилотга асос солган.