49229

МАКнинг самолёти Самарқандга фавқулодда қўнди

Ўзбекистон 16 ноябрь 14:52 671

Тошкент — Мумбай рейсидаги самолёт йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Самарқандга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент-Мумбай йўналишидаги рейс (HY-427) 16 ноябрь куни соат 00:05да Тошкент аэропортидан парвоз қилган. Самолёт Афғонистон ҳудудига етганида, йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Йўловчининг аҳволини баҳолаган экипаж ортга қайтган ва йўловчини йирик шаҳарлардан биридаги энг яқин аэропортга етказишга қарор қилган.

Самарқанд яқинлиги ва йўловчини қабул қилиши мумкин бўлган тиббий муассасаларга эгалиги учун энг оптимал вариант сифатида ушбу шаҳар танланган.

Йўловчи юрак хуружи билан касалхонага ётқизилган. Самолёт эса парвозни давом эттириб, Мумбайга бироз кечикиш билан етиб борган.

Изоҳ билдириш