49131

Илҳомжон Тўйчиевич вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. 

Ўзбекистон 14 ноябрь 15:36 971

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Комиловга янги биринчи ўринбосар тайинланди.

Илҳомжон Тўйчиевич Неъматов ТИВнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бу лавозимда октябрь ойида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси этиб тайинланган Ботиржон Асадов ўрнида иш бошлаган.

Илҳомжон Неъматов 1952 йилда Наманган вилоятида туғилган, 1973 йили Фарғона политехника институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига эга.

У 1992-93 йилларда консуллик бошқармасида бўлим бошлиғи, ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган. Кейинги йилларда у Германиядаги элчихонада, Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармасида, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашида ишлаган, 1997-1999 йилларда Ҳиндистондаги элчи сифатида фаолият кўрсатган. У 1999 йилдан 2008 йилгача ҳам Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари бўлган, 2008-2010 йилларда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси, 2010-2013 йилларда эса Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида ишлаган, 2013-2014 йилларда ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси, 2014-2016 йилларда «GM Uzbekistan» бош директори бўлган, 2016 йилнинг 14 сентябрида яна ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси лавозимига қайтган.

Изоҳ билдириш