Facebook тармоғидаги гуруҳлардан бирида ҳазил видео жойлаштирилди, деб ёзади Sputnik.
Видеода интернет фойдаланувчиси ўзининг «илмий» ихтироси билан ўртоқлашган. Видео муаллифининг сўзларига кўра, у пул дарахтини етиштиргани, унда барглар ўрнига пуллар ўсиб чиққанлигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ўсимликнинг янги селексия тури – махфий тажрибадир.
Яқин келажакда у доллар дарахтини ҳам етиштирмоқчи, бироқ бу тадқиқотлар сир сақланишини маълум қилди.
Интернет фойдланувчилари видеони самимий қарши олди. Айримлар евро ва фунт дарахтларини ҳам етиштиришни маслаҳат берган.