49122

Каттақўрғонда фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ўзбекистон 14 ноябрь 14:56 184

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 2018 йил 11 ноябрь куни тушган хабарга кўра, «Кумушқирғоқ» МФЙда яшаган Ю.Л. исмли фуқаро уйида иситиш печига суюлтирилган газни шланг орқали улаб, ухлаб қолган.

Оқибатда фуқаро иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, касалхонага келтирилганида вафот этган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш