49113

ИИББ Юнусободдаги ёнғин ҳақида расмий маълумот берди

Ўзбекистон 14 ноябрь 14:43 351

Бугун 14 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчасида жойлашган «Юнусобод кичик саноат зонаси» ҳудудидаги «Стройтеплоизоляция» масъулияти чекланган жамиятнинг синтефон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, ёнғинни ўчиришга 14 та асосий ва 3 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Ёнғин соат 10.34да қуршаб олинган.  Тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқлиги маълум қилинди.

Айни вақтда ёнғинни батамом ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳ билдириш