49088

Ўзбекистонда айрим маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловлар олиб ташланади

Ўзбекистон 13 ноябрь 14:46 181

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор билан қуйидаги маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловлар олиб ташланиши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмаларининг умумий захиралари, қазиб олинган (ишлаб чиқарилган), сотиш ҳажмлари ва маблағларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” ДКларнинг 2013 йилдан бошлаб миллий ёки халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари;

2017 йил 1 январь ҳолатигача бўлган йиллик давлат олтин валюта захиралари миқдори ва уларнинг таркибий тузилмаси;

давлат ва давлат томонидан кафолатланган (ички ва ташқи) қарзларининг умумий ҳажми, манбалари, валюталари, фоиз ставкалари, муддатлари ҳамда қарздор ташкилотлар кесимида ўзлаштириш ва қайтариш тўловлари бўйича маълумотлар.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А.Қўчқоров, С.Р.Холмуродов, А.С.Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А.Бегалов зиммасига юкланади.

Изоҳ билдириш