49069

Видео: Самарқандда кекса аёлнинг бошига челак кийдирган йигитлар ушбу қилмишига изоҳ берди

Ўзбекистон 13 ноябрь 11:30 1 322

«Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» кўрсатувида Самарқандда кекса аёлнинг бошига челак кийдириб, унга мушт туширган йигитлар ҳақида лавҳа эфирга узатилди.

Видео муаллифи Анвар Мардонов воқеа ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:

«Ҳалима хола чеккароқ жойга борганида Раҳматжон унинг бошига челак кийдирди, Ширинбек унинг бошига мушт билан туширди. Мен эса бу воқеани қандай видеога олганимни ҳам тушунмай қолдим. Қилган ишимдан афсусдаман».

Ҳолат юзасидан уч нафар айбланувчига нисбатан Жиноят Кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда бўйича улар уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Изоҳ билдириш