48848

ДХХ Бухорода яширин экстремистик гуруҳни фош қилди (видео)

Ўзбекистон 5 ноябрь 9:20 958
Фото: Podrobno.uz

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Когон шаҳрида жиҳодчилик яширин диний-экстремистик гуруҳи фош қилинди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.

Қўлга олинганлар доимий равишда террорчилик ташкилотларининг Суриядаги маънавий етакчилари чақириқлари билан телефон орқали танишиб борган ва ўрганган. Ўз навбатида, улар чақириқлардаги бузғунчи ғояларни атрофидагиларга ҳам ёйган.

Когон шаҳрида яшовчи 28 ёшдан 31 ёшгача бўлган олти нафар фуқаро 2017 йил бошида «жиҳодчилик» диний-экстремистик оқимининг яширин ячейкасини тузган ва қатор халқаро террорчилик ташкилотларига аъзо бўлиш ва Афғонистонга «ҳижрат» қилиш учун ғоявий тайёргарлик олиб борган.

Изоҳ билдириш