48824

Ўзбекистонда қиш бошланади

Ўзбекистон 2 ноябрь 12:33 2 363

Ўзбекистонда 2-4 ноябрь кунлари кечалари ҳаво харорати тушади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Шимолда ва жануби-ғарбда 5 градус совуқ кузатилади, марказий ва шарқий регионларда – ҳаво ҳарорати 3 даражагача пастлайди, жанубда – 2 даража бўлиши кутилмоқда.

Самарқанд, Жиззах вилоятларида ва Фарғона водийсида 2 ноябрга ўтар кечаси ёмғир ёғиши ва у қорга айланиши, баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -4…+1, кундузи эса -3…+2 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Қор аралаш ёмғир ёғади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда октябр ойи бошларида биринчи қор ёғган эди.

Изоҳ билдириш