Жорий йилнинг 31 октябрь куни Андижон вилоятининг Асака туманида яшовчи И.Н. уйида ўзаро жанжал сабаб бирга яшаган 82 ёшли бувиси Т.Ж.нинг юзига қўли билан уриб жароҳат етказиши натижасида бувиси воқеа жойида вафот этган.
И.Н. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси