48806

Чилонзордаги фожиадан сўнг Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди

Ўзбекистон 2 ноябрь 10:38 711

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири топшириғига биноан хусусий уйларда қозонхоналар ва иситиш тизимларини техник назоратдан ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди. Ушбу комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раислик қилади.

Ҳукумат айни дамда газ билан боғлиқ ҳолатларга жиддий эътибор қаратмоқда. Аксарият хусусий уйларда газ билан иситиш тизимларининг носозлиги, қўлбола иситиш ускунлари турли фақулодда ҳолатларни келтириб чиқараётгани, уларнинг айримлари ўлим ҳолатлари билан якун топаётгани ҳукумат рарахбарларини ташвишга солмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг тўрт фарзанди ҳалок бўлган эди.

Изоҳ билдириш