Ҳозирда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш давом эттирилмоқда. Ушбу уйларнинг дастлабки бадали қуйидагича:
Ушбу уйларни олиш учун ипотека кредитлари 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади.
Хўш, бу уйларни қандай олиш мумкин? Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали қуйидагиларни маълум қилади.
Бу уйлар учун албатта сиз уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилишингиз керак.
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларга қуйидагилар киради:
Туман комиссиясига қандай ҳужжатлар тақдим қилинади?
Ариза неча кунда кўриб чиқилади?
Дастурда иштирок этиш учун тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар қайд қилинган охирги санасидан бошлаб туман комиссияси томонидан 15 иш кунида кўриб чиқилади. Текшириш далолатномаси тузилади. Туман комиссияси томонидан ариза берувчиларни танлаш ва Дастурда иштирок этишда уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ариза берувчиларнинг ижтимоий ва уй-жой шароитларининг асосий кўрсаткичлари эътиборга олиниб, 60 баллик тизимда баҳоланиб, 2-нусхада ёзма тавсия берилади.
Ариза қандай ҳолларда рад этилиши мумкин?
Қуйидаги ҳолларда ёзма тавсия бериш ариза берувчига рад этилиши мумкин:
Юқорида кўрсатилгандан бошқа асослар бўйича ёзма тавсия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.