48758

Яна бир қўмита ходимлари энди Тошкентда доимий прописка қилиниши мумкин

Ўзбекистон 1 ноябрь 13:26 802

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳукуматнинг 2018 йил 29 октябрдаги қарори билан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 70та ташкилот мавжуд эди.

Изоҳ билдириш