48746

Вазирлик ходими пора олаётганда қўлга олинди

Ўзбекистон 1 ноябрь 12:35 2 359

Шу йилнинг 13 октябрь куни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасига фуқаро Ч.Н. ариза билан мурожаат қилиб, унда 2018 йилнинг октябрь ойи бошларида Х.А. Олий таълим вазирлигида ишловчи У.А. орқали унинг икки нафар танишларини Тошкент ҳуқуқшунослик лицейига ўқишга киритиб қўйишга ваъда қилиб, эвазига 3 минг АҚШ доллари сўраганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Наманган вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, хусусий тадбиркор Х.А. Наманган шаҳрининг Нодира кўчасида фуқаро Ч.Н.дан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Х.А. ўз кўргазмасида ушбу пулларни ўқишга киритиш масаласини ҳал қилиш учун жиноий шериги У.А.га бериши лозим бўлганлигини кўрсатган.

14 октябрь куни Х.А.нинг кўргазмаси асосида тезкор тадбир давом эттирилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази бўлим бошлиғи У.А. Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани “Қирққиз” қишлоқ фуқаролари йиғини ҳудудида жиноий шериги Х.А.дан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Х.А. ва У.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш