48744

Абдулла Ариповнинг Остонага ташриф санаси маълум бўлди

Ўзбекистон 1 ноябрь 12:28 220
Фото: VostokNews

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 2 ноябрь куни Остона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Ҳукумат раҳбарлари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.

ТИВ хабарига кўра, бундан ташқари аниқ йўналишлардаги ўзаро алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Изоҳ билдириш