48695

Наманганда йўловчи автобус ағдарилиб кетди.

Ўзбекистон 30 октябрь 14:29 404

Шу йил 29 октябрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи Б.М. бошқарувида бўлган “Исузу” русумли автобусини “Наманган-Чортоқ” йўлининг 38-км.да ҳайдаб кетаётиб, автобус олд чап томон рессори синиб кетиши натижасида бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, автобус ёнбошлаб қолган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, автобус йўловчиларидан бири нафари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва яна икки нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Автобуснинг қолган 12 нафар йўловчилари воқеа жойида шифокорлар томонидан назорат тариқасида текширилиб, соғ-саломатлиги туфайли уйларига рухсат берилди.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш