48687

ФВВ: Қорақалпоғистонда «Кобальт» билан юз берган ЙТҲда 3 киши вафот этди

Ўзбекистон 30 октябрь 11:00 426

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 28 октябрь куни соат 21:30да Снуманай тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау» автомобиль йўлининг 817 км да ҳаракатланиб кетаётган «Кобальт» русумли д/р 95 Н 229 ФА автомобиль бошқарувини йўқотиб ўнг тарафига ағдарилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

ФВВ матбуот хизматининг маълумотларига кўра, ЙТҲ натижасида 3 нафар фуқаро вафот этган ва 1 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Жароҳатланган фуқаро Шўманай тумани марказий касалхонасига ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш