48681

Президент бош прокурорга жиддий топшириқ берди

Ўзбекистон 29 октябрь 19:05 4 104

Ўзбекистон Республикаси Президенти барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига йўл қўймаслик борасидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида фармойиш қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси бош прокурорига қишлоқ хўжалиги ишлари чоғида йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан текшириш ўтказиш бўйича топшириқ берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бош вазири, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари мажбурий меҳнатнинг барча шакл ва кўринишларига барҳам беришга қаратилган чора-тадбирларни самарали амалга ошириши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилганди.

Изоҳ билдириш