48660

Видео: «Lacetti»ни қувган ЙПХ автомобили ҳалокат жойидан «яширинган»

Ўзбекистон 29 октябрь 15:16 1 520

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида, Олмазор ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасида 28 октябрга ўтар кечаси соат 2:00 атрофида Lacetti автомобили ва HOWО юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Шайхонтоҳур тумани Олмазор ва Ислом каримов кўчалари кесишган чорраҳада светафорнинг қизил чироғига ўтган енгил автомобил «HOWO» автобетон аралаштирувчи юк машинаси билан тўқнашган.

«Ласетти» ҳайдовчиси, 29 ёшли Жўрабек А., тана жроҳатлари билан шифохонага етказилган. Автомобил йўловчиси, 26 ёшли Шахбоз Х., олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“одам ўлишига сабаб бўлган транспорт воситаси ҳаракати ёки ундан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида ЙТҲ сабаблари, ҳайдовчини тезликни оширишга ундаган омиллар аниқланади. Қоидабузарнинг автомобилини таъқиб қилиб борган ходимларга нисбатан хизмат текшируви белгиланган. Ушбу текширув натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилади, дейилади ИИББ хабарида.

Ижтимоий тармоқларда ЙТҲ содир бўлган жойдан яширинган ЙПХ ходимлари акс этган вилеолавҳа тарқалди.

Изоҳ билдириш