Қайд этилишича, бир фуқаро Андижон вилояти ИИБ га мурожаат этиб, Андижон шаҳрида яшовчи Т.Т. ҳамда унинг турмуш ўртоғи Т.М. лар ўз фарзандини бегона шахсга 4 миллион сўмга сотмоқчи бўлиб юрганини билдирган.

Хабарга асосан зудлик билан мазкур ҳолатнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилиб, Андижон шаҳрида яшовчи Т.Т ҳамда унинг турмуш ўртоғи Т.М.лар 2018 йилнинг август ойида туғилган, 2 ойлик ўғлини фуқаро У.А.га 4 миллион сўм эвазига сотаётган вақтда ушланди.

Сотилган чақалоқ тиббий кўрикдан ўтказилиб, Васийлик ва ҳомийлик ташкилоти далолатномаси асосида Андижон вилоят болалар уйига топширилди. Юқоридаги ҳолат юзасидан терговолди суриштирув тадбирлари давом этмоқда.