48391

CAPTIVA эгалари хизматдаги ЙПХ лейтенент ва сержантини дўппослади ва тунаб кетишди

Ўзбекистон 13 октябрь 15:47 1 340

ЙПХ ходимларини уриб тунаганлар қўлга олинди.

Қора парда сабаб тўхтатилган Captiva эгалари хизматдаги лейтенант ва сержантни дўппослади
Йўл патрул хизмати ходимларининг хизмат фаолиятига тўсқинлик ва талончилик қилиб, уларни жароҳатлаганлар қўлга олинди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 2018 йилнинг 12 октябрь куни вилоят ЙҲХБ ходими лейтенант Н.Х. ҳамда сержант Р.Д.лар Ўзбекистон кўчасида хизмат олиб бораётганларида сержант Р.Д. шу ерда ҳаракатланиб келаётган “Зафар” МФЙда яшовчи М.И. бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашинасини тўхтатиб, автомашинанинг ён томон ойналарига қора рангли парда ўрнатганлиги сабабли ҳайдовчи М.И.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлганида ҳайдовчи ва автомашина йўловчилари Х.Т., Ш.И. (исмли аёл) ҳамда Ф.Э.лар ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларнинг юзи, қўли ва бўйин қисмларига уриб тан жароҳати етказиб, сержант Р.Д.нинг чўнтагидаги “Самсунг” мобиль телефони ва ҳайдовчи М.И.га нисбатан тузилган маъмурий баённомани олиб, воқеа жойидан кетиб қолганлар.

Натижада ходимларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи қўлга олинган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш