48066

Тошкент шаҳрида тадбиркорни 200 минг АҚШ долларига «чув» тушуришди

Ўзбекистон 3 октябрь 13:47 944

200 минг АҚШ долларини “ухлатган” фирибгар қўлга олинди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида шу йил 29 май куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2015 йил декабр ойида Белтепа кўчасида яшовчи Б.П. шу кўча ҳудудида Олмазор туманида яшовчи Н.Р.га биргаликда тадбиркорлик қилишни таклиф етиб, Хитой Халқ Республикасидан спирт маҳсулотини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган жиҳозларни олиб келишини айтиб, алдов йўли билан 200 минг АҚШ долларини олган ва берган ваъдасини бажармай воқеа жойидан яширинганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида Б.П. ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш