48052

Тошкентни гўзаллаштириш билан ким шуғулланиши маълум қилинди

Ўзбекистон 3 октябрь 9:17 1 201
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Таниқли россиялик дизайнер Артемий Лебедев студияси Тошкентда кўчаларни ободонлаштириш билан шуғулланишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Spot.uz.

Таниқли дизайнер 2 октябр куни Ўзбекистонга келган ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида ташкил этилган Жамоатчилик кенгашида учрашув ўтказган.

Таъкидланишича, студия Тошкент шаҳарни лойиҳалаштириш, дизайн ва архитектура соҳасида профессионаллар учун очаётган имкониятларга қизиқиш билдирган.

Дизайнерлар Тошкент логотипини яратишда иштирок этишлари мумкин, шунингдек, пойтахт маъмурияти томонидан тилга олинган устувор мавзулар ва тавсиялар устида иш олиб боришга тайёр.

Илгарироқ, Артемий Лебедев ўзининг Instagramдаги саҳифасида ўзбек авиалинияларида парвоз қилиш қулайлигини юқори баҳолаган, шунингдек, дўконларда мевалар хилма-хиллигига алоҳида эътибор қаратган эди.

«Эконом классдаги таомлар – шу йил ҳисобидан йўловчилар самолётида истеъмол қилган энг яхши овқат бўлди», – деб ёзди блогер.

Изоҳ билдириш