48047

Ўзбекистонлик 8 нафар қизни Остонада фоҳишаликка мажбур қилган аёл қўлга олинди

Ўзбекистон 3 октябрь 9:05 656

Остонада ўзбекистонлик 8 нафар қизни фоҳишаликка жалб этган аёл қўлга олинди
Остонада яшовчи 40 ёшли аёл фоҳишалик билан шуғулланишга жалб этишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар департаменти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Zakon.kz».

Жабрланувчилардан бирига кўра, «Оксана» (гумонланувчи ўзини шундай таништирган) қизларнинг паспортини олиб қўйиб, сауна, меҳмонхона ва ижара квартираларда танасини сотиш эвазига ҳар куни 17 минг тенгедан (377 минг сўм атрофида) пул беришини талаб қилган.

Гумонланувчининг яшаш жойида Ўзбекистон фуқаролари бўлган 8 нафар қизнинг паспорти ва пуллар топилган, яна уч нафар қиз ҳам бўлган. Улар квартира эгаси фоҳишалик билан шуғулланишларига мажбурлагани ва пул бермаганини билдирган.

Тадбирларни ўтказиш чоғида бошқа қизлар бўлган яна бир неча квартира аниқланди.

Судга қадар текширув ўтказилмоқда. Жабрланувчилар «Коргау Остона» фондига жойлаштирилди.

Изоҳ билдириш