48036

Гулнора Каримованинг қизи «онасининг уйда эканлиги»ни маълум қилди

Ўзбекистон 2 октябрь 14:59 2 742

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 20 ёшли невараси, Гулнора Каримованинг қизи Имон ўзининг Instagram’даги саҳифасида «онам энди уйда» деб ёзиб қолдирди. Бу хақида Дарё хабар бермоқда.

У шунингдек, Истанбул—Лондон рейсининг талонини ҳам эълон қилди. Имоннинг саҳифасидаги суратларга кўра, у ҳозирда Лондонда.

Аввалроқ, Имоннинг Лондонга учиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан бир қатор жиноятларда айбдор деб топилган. Жумладан, Каримова жиноий гуруҳ тузишга алоқадорлик, ўғирлик, пул ундириш, давлат маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориш, солиқлар тўлашдан бош тортиш сингари жиноятларда айбланган ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Изоҳ билдириш